Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ватанпарварлар» боғида Иккинчи жаҳон уруши манзаралари саҳналаштирилди (фото)

«Ватанпарварлар» боғида Иккинчи жаҳон уруши манзаралари саҳналаштирилди (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Севимли» телеканали орқали эфирга узатиладиган Фарҳод Абдуллаев билан «Эслаб» кўрсатувининг ижодкорлари Қарши «Ватанпарварлар» боғига ташриф буюрди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига кўра, боғ ҳудудида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан телекўрсатувнинг байрам сонини суратга олиш ишлари амалга оширилди.  Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг 150 нафарга яқин ҳарбий хизматчилари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари образини гавдалантирди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу саҳна кўриниши байрам арафаси телеканал орқали эфирга кетадиган кўрсатувнинг асосий қисми бўлиши кутилмоқда.

Бундан ташқари тасвирга олиш жараёнларида Маданият вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда округ қўмондонлиги вакиллари иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг