Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ваъдага вафо қилмаган сотувчи ёхуд унинг инсофга келишини кутган харидор...

Ваъдага вафо қилмаган сотувчи ёхуд унинг инсофга келишини кутган харидор...

Истеъмолчи Е.К. Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилишига қадар икки йил давомида нуқсонли телевизор сотган сотувчи билан курашган, унинг берган ваъдаларига ишониб юраверган ёки сотувчининг бир кун инсофга келиб қолишига умид қилганми, буёғи бизга қоронғу. Хуллас, истеъмолчи 2017 йили Фарғона шаҳридаги «Буюм бозори» ҳудудида жойлашган савдо дўконларининг биридан 450 АҚШ долларига «LG» русумли телевизор харид қилади.

Орадан бир ой ўтиб, телевизорнинг нуқсонлари «бўй» кўрсатиб, бузилиб қолади. Истеъмолчи телевизорни сотувчига олиб келиб, юзага келган ҳолат юзасидан эътирозларини билдиради.

Сотувчи нуқсонларни бепул бартараф қилиб беришга ваъда бериб, телевизорни олиб қолади. Нуқсонлар бартараф этилгани хабари берилгач, хонадонга қайтариб олиб кетилган телевизор икки ҳафтада яна бузилади. Қўйингки, бу ҳолат икки йил давом этиб, телевизор сотувчининг ҳузурига беш марта олиб келиниб, беш марта олиб кетилган.

Телевизор бешинчи марта сотувчига қайтарилгач, истеъмолчининг кўнглида «Телевизор нега бузилаверади, балки менга аввал ишлатилган телевизорни сотишганмикан?», деган шубҳа-гумонлар кучайиб, у сотувчидан телевизорни қаерда тузатишаётганини сўрайди.

Сотувчи телевизор ҳар доимгидек «Samsung» сервис марказидалигини, усталар нуқсонларни бартараф қилаётганини айтгач, у сервис маркази билан боғланиб, ўзининг телевизори ҳақида сўраб суриштиради.

Лекин усталар марказга бундай телевизор келиб тушмаганини маълум қилади.

Шундан сўнг истеъмолчи ўз кучи билан ҳуқуқларини тўла рўёбга чиқара олмаслиги, унга бу борада бирор-бир ташкилот ёрдами зарурлигини англаб етиб, Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилади.

Натижада истеъмолчининг нуқсонли маҳсулоти мақбул сифатлисига алмаштирилди.

Нодиржон Тошканов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг