Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германияда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси тақдимоти ўтказилди

Германияда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси тақдимоти ўтказилди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) «Ўзбекистонда замонавий юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар билан ишлаш учун тиббий ва техник ходимларнинг малакасини ошириш» лойиҳасида иштирок этмоқда.

19 феврал куни Гамбург шаҳрида лойиҳа ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси томонидан «2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси» мавзусида тақдимот ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирилиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

«Сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан «2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси» тасдиқлангани ҳамда шу асосда мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш ва молиялаштиришнинг бутунлай янги тизимига ўтказилаётганини таъкидлашди. Шунингдек, тақдимотда шошилинч тиббий ёрдам хизматини янада такомиллаштириш, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасига юқори технологияларни сотиб олиш бўйича шартномаларни тайёрлаш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди»,-дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик мутахассислар Германия тиббиёт моделини ўрганиш орқали Ўзбекистонда соҳани юқори технологиялар асосида ривожлантиришда икки мамлакат мутахассислари ҳамкорлигини янада жадаллаштириш лозимлигини таъкидлади. 

27 февралга қадар давом этадиган ташриф давомида делегация аъзолари Германия соғлиқни сақлаш тизимида молиялаштириш масалалари ва бошқариш усуллари, замонавий тиббий технологияларни бошқариш тамойиллари билан яқиндан танишади. Бундан ташқари, мамлакатнинг етакчи тиббиёт муассасаларини, тиббий таълим ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тиббий ускуналар ишлаб чиқарувчилари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг