Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Узумчиликни ривожлантириш ва мева-сабзавотларни инновацион қуритиш борасида илмий амалий семинар ташкил этилди

Узумчиликни ривожлантириш ва мева-сабзавотларни инновацион қуритиш борасида илмий амалий семинар ташкил этилди

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент давлат аграр универсетити, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Навоий вилояти ва Хатирчи тумани ҳокимликлари томонидан 2018 йил 23 март куни Навоий вилояти Хатирчи туманида «Узумчилик соҳасини ривожлантириш  ва мева ва сабзавотларни инновацион қуритиш мини-технологияси» мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Семинарда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 2 март куни Навоий вилоятига ташрифи давомида Хатирчи туманида ўтказилган мажлис баёнида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Хатирчи туманини узумчиликка ихтисослашган намунавий туманга айлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари ва тегишли мутахассисларни узумчилик соҳасида илғор агротехник тадбирлар бўйича касбий маҳоратларини мунтазам ошириб бориш белгиланди.

Илмий-амалий семинарнинг мақсади фермер хўжаликлари ва соҳа мутахассисларини узумчиликнинг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий асослар ҳамда узумчиликдаги илғор агротехнологияларни чуқур ўзлаштириш асосида касбий маҳоратларини ошириш ҳамда уларнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш шунингдек, амалий малакаларини янада ошириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Илмий-амалий семинарда Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари, Тошкент давлат аграр университети олимлари томонидан замонавий, илғор узумчиликни ташкил этиш, агротехнологияларни қўллаш, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш бўйича маърузалари билан чиқиш қиладилар. Семинарда қатнашган мутахассис олимларнинг маърузалари узумчилик ва мева-сабзавот етиштириш ва сақлаш бўйича фермерлар тажрибасини янада ошириб, жорий йил учун дехқонларимиз олдида қўйилган вазифаларни бажаришда амалий ёрдам беради. Бу эса халқимизнинг етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нес-нобуд қилмасдан сақлаш, меваларга хусусан узумга бўлган таълабини тўла-тўкис қондириш, шуниндек экспорт қилиш салоҳиятини оширишга олиб келади.

Семинар доирасида кўрилган масалалар, бевосита узумчилик соҳасига доир илғор хорижий тажрибалардан самарали фойдаланишга, янгиликлар ва инновацияларни жорий этишга, бу соҳада кадрлар касбий малака сифатини оширишга қаратилди. Шунингдек фермер хўжаликлари раҳбарлари ва соҳа ходимларини узумчиликка ихтисослаштирилган замонавий агротехнологиялардан самарали фойдаланиш ҳамда, илмий-тадқиқот фаолиятини мунтазам ривожлантириб бориш, узумчиликда агротехнологик жараёнларини тизимли ташкил этиш ва уларни самарали бошқаришни ўз ичига олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг