Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Uzbekistan Airways» Дубайга парвозлар сонини оширмоқда

«Uzbekistan Airways» Дубайга парвозлар сонини оширмоқда

Фото:«Xabar.uz»/ Фаррух Алиев.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкент-Дубай-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сонини кўпайтиради. 19 июндан бошлаб Тошкентдан Дубайга ва Дубайдан Тошкентга рейслар сешанба кунидан ташқари ҳафтанинг қолган 6 кунида амалга оширилади.

Тошкент - Дубай рейсининг нархи 2 325 712 сўмдан, Тошкент - Дубай - Тошкент йўналиши бўйича нархи 3 627 220 сўмдан бошланади.

Аввалроқ 15 июндан бошлаб «Uzbekistan Airways» АЖ Москванинг Домодедово аэропортидан парвозларни давом эттириши ҳақида хабар берилганди.

«Бизнинг ҳамкорлигимиз йўловчиларга вақт ва парвоз харажатларини сезиларли даражада тежаш учун янги имкониятларни очиб беради», — дейди «Uzbekistan Airways»нинг Россия Федерациясидаги минтақавий вакили Акмал Жўраев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг