Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ушбу ҳафтадан ҳаво ҳарорати яна ошмоқда

Ушбу ҳафтадан ҳаво ҳарорати яна ошмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда 20-23 август кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 20-22 август кунлари 32-37, 23 августда 30-35 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлсада, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22, кундузи 20-22 августда 33-38, 23 августда 31-36 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанда, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 20-22 августда 32-37, 23 августда 30-35 даража иссиқ бўлади.

Юртимизнинг жануби, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22, кундузи 20-22 августда 33-38, 23 августда 30-35 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлсада, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 20-22 августда 30-35, 23 августда 28-33 даража иссиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг