Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Фото:«Xabar.uz»

Гидрометеорология маркази ҳафталик об-ҳаво маълумотни эълон қилди. 

Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат энг чекка шарқий ҳудудларда булутлиликнинг конвектив ривожланиши кузатилади, бунинг ҳисобига Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида, шунингдек республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли маҳаллий ёмғир ёғади.

Пешинга келиб, термометр кўрсаткичи 36-39° гача кўтарилади, бу август ойи бошидаги меъёрдан 3-4° га юқори бўлади.

Эртага ва иш ҳафтасининг охиригача текислик ҳудудларда ҳавонинг ўртача иссиқ бўлиши давом этади, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, аммо ушбу кунлардаги аномал ҳарорат июль ойининг энг иссиқ давридагидек аҳамиятли эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг