Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Урганчда ахборот хизматлари учун семинар ўтказилди

Урганчда ахборот хизматлари учун семинар ўтказилди

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг халқ билан мулоқотини жонлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлигини таъминлашга қаратилган туркум семинарлар ўтказиб келинмоқда.

«Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар» мавзусидаги семинарларнинг навбатдаги туркуми 23 май куни Урганч шаҳрида ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокими ўринбосарлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари ходимлари иштирок этди.

Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида ташкил этилган ўқув-семинарда Ахборот хизматлари фаолиятига доир қонунчилик: миллий ва хорижий тажриба, ташкилот фаолиятида учрайдиган стериотиплар, уларни бузишда ОАВнинг роли, ташкилот имижи ва уни бошқариш усуллари ҳақида фикр алмашилди.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати

Шунингдек, ОАВ учун тадбирларнинг ўзига хослиги, матбуот-анжумани, брифинг, пресс-тур, тақдимот, тадбирлар учун зарур PR-матнлар тайёрлаш, камера учун кийиниш, ахборот хизматлари томонидан тайёрланадиган материалларда визуал инструментлардан фойдаланиш, интернетдаги он-лайн инструментлардан фойдаланиш каби масалалар бўйича тақдимотлар, амалий машғулотлар, ақлий ҳужум, муҳокама, бўлиб ўтди.

Тренингда кутилган амалий натижалар юзасидан тингловчилар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқларда Ахборот хизматлари фаолиятини танқид қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг