Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Урганч ва Нукусда экологик ҳаракат (видео)

Урганч ва Нукусда экологик ҳаракат (видео)

Урганч шаҳри ва шаҳарнинг марказий истироҳат боғига 100 туп гужум кўчати экилди.

«Ucell-Urganch» ходимлари ушбу экологик ҳаракатда иштирок этганидан хурсанд ва шаҳарга энг гўзал маҳаллий дарахтнинг 100 туп кўчатларини совға қилишди.

Алина Алиева, «Ucell-Urganch»:

— Урганч шаҳрини ободонлаштиришга кўмаклашиш, экологик акцияда иштирок этганимиздан жуда хурсандмиз. Марказий боғимиз 100 туп дарахт билан бойиди. Юртимизнинг янада яшил бўлишига ёрдам берайлик, экологияни қўллаб-қувватлайлик.

***

Икки йил давомида Ucell ходимлари Тошкент, Навоий, Қарши, Термиз, Урганч шаҳарлари ва Тошкент вилояти ободонлаштириш бошқармалари кўмагида 4000 га яқин (аниқроғи, 3742 та, шундан 105+145=250 та «Яшил шаҳар» ҳаракати билан ҳамкорликда) каштан, клён, чинор, павловния, ланкаран акацияси, қарағай, ҳинд сирени, элдар қарағайи ва испан драки кўчатларини ўтқазишди.

Яқинда Урганч, Нукус, Бухоро ва Самарқандда кузга режалаштирилган гужумларни (сада қайроғоч) экишга киришилди.

«Nukus-Ucell»нинг Нукус шаҳридаги ҳудудий бўлинмаси ходимлари томонидан ушбу дарахтнинг 100 туп кўчати экилди.

Бунда Нукус шаҳри ҳокими Ўтемурат Бердимуратович Панаевнинг ёрдами беқиёс.

Нукус шаҳар ободонлаштириш бошқармаси катта агрономи Чингиз Нажимов эса барча гужум кўчатлари униб, яқин атрофдаги дарахтлар каби барқ уришига ваъда қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг