Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркияда топилган гиламга ўралган аёл жасади ўзбекистонлик экани тасдиқланди

Туркияда топилган гиламга ўралган аёл жасади ўзбекистонлик экани тасдиқланди

Фото: «Google.com»

Туркиянинг Истанбул шаҳрида аёл кишининг жасади гиламга ўралган ҳолда топилгани хабар қилинган эди. Жасад ёнидан Ўзбекистоннинг уч фуқаросига тегишли ҳужжатлар чиққан.

Мамлакатимизнинг Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда олиб борилган текширувлардан сўнг 2019-йил 30-май куни жасади гиламга ўралган ҳолда топилган аёл кишининг шахси аниқланди. Марҳума 1992-йил 31-декабрда туғилган Ўзбекистон фуқароси О.Н. бўлиб чиқди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан хабар берилди.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департамент марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Истанбул шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг