Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентнинг баъзи жойларида газ ўчади

Тошкентнинг баъзи жойларида газ ўчади

Фото: «Xabar.uz»

Таъмирлаш ишлари сабабли Юнусобод ва Олмазор туманларининг баъзи ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ҳамкаробод кўчаси ҳудудидаги ер усти ўрта босимли газ қувурига газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли бугун, 23 март куни соат 11:00дан 17:30га қадар Тикланиш МФЙ, Ҳамкаробод кўчасидаги 400 та ерли хонадон ва 34 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.     

Шунингдек, Олмазор тумани, Қизғалдоқ ва Бунёдкор МФЙ ҳудудидаги газ қувурига ҳисоблагич ўрнатилиши сабабли соат 11:00дан 17:30га қадар қуйидаги истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.     

Аҳоли истеъмолчилар:

  • Қизғалдоқ 165 та хонадон,
  • Бунёдкор 135 та хонадон.

Улгуржи истеъмолчилар:

  • Маркет 3 та.

Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг