Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг 5та туманида вақтинча ичимлик суви бўлмайди

Тошкентнинг 5та туманида вақтинча ичимлик суви бўлмайди

Фото: Xabar.uz

8 апрелдан 9 апрель кунига ўтар кечаси пойтахт ва Тошкент вилоятида қор ёғиши натижасида кўплаб дарахтларнинг синиши, электр тармоқларида узилишлар ва қувурларнинг шикастланиши кузатилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган «Тошкент ХЭТ» АЖ корхонасига қарашли «Қодирия» подстанциясида ҳам 9 апрель куни авария содир бўлганлиги сабабли электр таъминотида узилиш юзага келган.

Қайд этилишича, подстанциядаги авария «Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонасига қарашли «Қодирия» бош сув иншооти иш режимига таъсир этиб, пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Бектемир, Юнусобод туманларида тўлиқ ҳамда Олмазор, Учтепа ва Яккасарой туманларида қисман ичимлик сув таъминотида узилишлар ва ичимлик сув босими пасайишига сабаб бўлган.

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонаси ходимлари томонидан айни пайтда зарур барча тезкор чоралар кўрилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг бир қисми электр таъминотисиз қолгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг