Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда замонавий ерости чиқинди шоҳобчаси қурилиши бошланди

Тошкентда замонавий ерости чиқинди шоҳобчаси қурилиши бошланди

Фото:«Махсустранс» матбуот хизмати

3 май куни Тошкент «Махсустранс» давлат унитар корхонаси томонидан Тошкент шаҳрининг Шайҳонтоҳур туманида янги замонавий ер ости модули қурилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати хабар берди. 

Абдулла Қодирий ва Абай кўчалари кесишмасида қурилаётган енгил турдаги чиқинди ташлаш шоҳобчаси бугун бутун дунёда тарғиб этилаётган атроф-муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш бўйича замонавий тажриба саналади.

Мазкур модул Тошкент шаҳрида учинчиси бўлиб, аввалроқ бу каби чиқинди ташлаш шоҳобчалари Яшнобод ва Юнусобод туманларида барпо этилган.

Фото:«Махсустранс» матбуот хизмати

«Махсустранс» ДУК томонидан йил бошидан буён Тошкент шаҳрида сурункали чиқинди тўпланадиган жойларга 200 дан ортиқ 1100 ва 770 литр ҳажмдаги махсус қутилар қўйилган. Бундан ташқари шаҳар бўйлаб 120 литр ҳажмдаги пластмас қутилар ўрнатишни режа қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг