Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда йўловчилар хавфсизлиги учун янги лойиҳага қўл урилди

Тошкентда йўловчилар хавфсизлиги учун янги лойиҳага қўл урилди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Амир Темур кўчасининг Молия институти олдидаги пиёдалар ўтиш жойига  янги конструкция ўрнатилди. Унга милтилловчи сариқ ишорали светофор, тунда аниқ кўриниши учун ёруғлик диодли йўл белгилари ўрнатилди. Шунингдек, пиёдалар ўтиш жойининг ёритилишини кучайтириш учун қўшимча чироқлар жойлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, бундай конструкция республикамизда ҳусусан, Тошкент шаҳрида илк бор татбиқ этилмоқда. Мазкур қулайлик ҳудудда ҳаракат хавфсизлиги фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг