Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Йилнинг энг фаол адолатчи аёли» аниқланди

Тошкентда «Йилнинг энг фаол адолатчи аёли»  аниқланди

Фото: «Адолат» СДП матбуот хизмати

Жорий йилнинг 5 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан  «Йилнинг энг фаол адолатчи аёли» Республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаш аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, кўрик-танловнинг ҳудудий босқичлари ғолиблари, партия фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Фото: «Адолат» СДП матбуот хизмати

Кўрик-танловда турли ёшдаги, ҳар-хил касб ва ҳаётий тажрибага эга 800 га яқин хотин-қизлар иштирок этди.

Якунда Самарқанд вилояти иштирокчиси Наргиза Юнусова фахрли I ўринга, Қашқадарё вилояти иштирокчиси Дилрабо Чориева II ўринга, Андижон вилояти шарафини ҳимоя қилган иштирокчи Жанона Раҳимова эса III ўринга муносиб кўрилди. Шу билан бирга, кўрик-танловнинг қолган барча иштирокчилари ўз иқтидор ва қобилиятларига кўра турли номинациялар бўйича партиянинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

 Бугунги кунга келиб  «Адолат» СДП аъзоларининг 50 фоизини аёллар ташкил қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг