Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда йил якунига қадар кўп қаватли уй-жойларда эскирган лифтлар янгиланади

Тошкентда йил якунига қадар кўп қаватли уй-жойларда эскирган лифтлар янгиланади

Тошкент шаҳрида йил якунига қадар кўп қаватли тураржойларда эскирган лифтлар янгиланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар тарқатган.

Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, уларга янада қулайликлар яратиш давлат сиёсати даражасидадир. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан пойтахтдаги турар-жой объектларидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Хусусан, жорий йилда кўп қаватли уй-жойларга замонавий лифтларни ўрнатиш ишлари амалга оширилади.

Лифт ускуналарини ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан кўп қаватли уй-жой фондига лифт ускуналарини тармоқ жадвали асосида белгиланган муддатларда етказиб бериш, мазкур ишларни молиялаштириш учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан 23 884,4 млн.сўм миқдорида маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг сентябрь ойига қадар Тошкент шаҳридаги 132 та эскирган лифтлар “Ташаффус” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган янги замонавий лифтларга алмаштирилади.

Мазкур ишларни амалга оишириш 1 апрель кунидан бошланиши кўзда тутилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг