Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда янги ҳарбий шаҳарча бунёд этилади

Тошкентда янги ҳарбий шаҳарча бунёд этилади

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тошкентда халқаро стандартларга мос кампус қурилади, унинг ҳудудида Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти жойлашади. Бу ҳақда  ҳарбий институт бошлиғи Ҳаким Муҳиддинов «Ватанпарвар» газетасига берган интервьюсида маълум қилган.

Кампус бу — халқаро тилда илмий шаҳарча дегани. Бу шаҳарчада илмий-тадқиқот ўтказиш, назарияни ўрганиш, тажриба-амалиёт ўташ ҳамда яшаш учун барча шароитлар яратилади. Мазкур илмий шаҳарчада алоқа соҳасига оид ҳарбий қисм барпо этилади ва ҳарбий қисмга қўшинларда қўлланилаётган барча турдаги алоқа ва ахборот коммуникация тенологияларига оид техника ва ускуналар жойлаштирилади.

Ҳарбий қисм янги ҳарбий институт ёнида жойлашгани сабаб, курсантлар бугунги ўтган мавзусини ёки ўрганган ускунасини эртасига амалиётда қўллаш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ташкил этилганди.

Шунингдек, 13 февраль куни Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Қуёшли қўрғонида жойлашган 235 метрли антенна мачталари   йиқитилган ва унинг ўрнига ҳарбий шаҳарча қурилиши айтилганди.

Маълумот учун: Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти нафақат Тошкент ахборот технологиялари университети, балки 20 дан ортиқ таълим муассасалари, жумладан, республикадаги хорижий ҳамкор университетлар, масалан Тошкент Инҳа ва Турин университетининг 3-босқичини тугатган, ўқиш якунлари бўйича юқори натижаларга эришган, соғлигининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқли деб топилган талабалар танлов асосида қабул қилинади.

Ҳарбий институтни тамомлаган курсантларга «лейтенант» ҳарбий унвони берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг