Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Венеция усулидаги қайиқларда сайр қилиш мумкин

Тошкентда Венеция усулидаги қайиқларда сайр қилиш мумкин

Гондола қайиғи, Венеция

Википедия

21 июлдан Тошкентдаги “Бўзсув” каналининг Минор масжидига туташ ҳудудида Венеция усулидаги қайиқларда сайр қилиш маскани очилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Ўтган давр мобайнида бу ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, канал атрофи тозаланган, қирғоқ бўйлари мустаҳкамланган. Аҳоли дам олиши, маданий ҳордиқ чиқариши учун талаб этилган шароитлар яратилган.

Жумладан, ўриндиқлар, ёритгичлар ўрнатилган, бепул WiFi ҳудуди ташкил этилган. Шунингдек, тадбиркор томонидан 4 та 4 кишилик “Гондола” қайиқлари ҳамда 1 та 8 кишилик моторли сайр қайиғи олиб келинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг