Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда қайси ҳудуд ҳавоси кўпроқ ифлосланганлиги маълум бўлди

Тошкентда қайси ҳудуд ҳавоси кўпроқ ифлосланганлиги маълум бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Республика Гидрометерология маркази пойтахтимизда ҳаво ифлосланиши бўйича маълумотларни эълон қилди. 

28 май ва 29 май тонгида Тошкент шаҳри метеорологик шароитлари ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг бир оз тарқалишига имконият яратди.

Кузатув маълумотларига кўра азот диоксиди бўйича Яшнобод туманида 1 та рухсат этилган меъёрдан юқори ҳолат кузатилган.

Бошқа туманларда ифлослантирувчи моддалар миқдори рухсат этилган меъёрдан ошмади, дейилади ҳисоботда.

2 июнь ва 3 июнь тонгида Тошкент шаҳрининг об-ҳаво шароити шаҳар ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг бир оз йиғилишига имконият яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг