Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда психотроп воситалари савдоси юзасидан 23 та жиноий иш очилди

Тошкентда психотроп воситалари савдоси юзасидан 23 та жиноий иш очилди

Фото:«Darakchi.uz»

Қонунчилигимизга кўра «Трамадол ва Ланнахер» дори воситалари психотроп модда ҳисобланади.Чилонзор тумани адлия бўлими ҳам мазкур қоидага амал қилиб, жиноятларнинг олдини олиш, жиноят содир этган фуқароларни ушлаш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида 2018 йил 5 сентябрь куни Чилонзор туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда Чилонзор тумани, 16-мавзеда жойлашган дўконлардаги якка тартибдаги тадбиркорлар билан суҳбат уюштирилди.

Тадбиркорлар билан суҳбат чоғидаги далиллар ўрганилиб, тезкор тадбирлар ўтказилиш вақтида ҳақиқатан ҳам мазкур ҳудудда психотроп дори воситалари олди-сотдиси билан шуғулланаётган шахслар  ушланди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273- ва 276-моддалари билан 23 та жиноят иши очилиб, 28 нафар фуқарога нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.

Суҳбат чоғида тадбиркорлар дўконларининг олд қисми ва фуқаролар қатнови йўлагида ёшлари тахминан 25-35 ёшдаги шубҳали аёл ва эркаклар томонидан «Трамадол» ва «Лирика» психотроп гиёҳванд дори воситалари сотилаётгани, улар асосан куннинг кечки иккинчи ярми яъни 18-22ларда ўзларининг ноқонуний «савдо»сини бошлашларини маълум қилишди.

Заҳриқотил савдогарларининг бу ҳаракатларидан йўлдан ўтиб кетаётган фуқаролар, ёшлар, савдо ходимлари вахаридорларнинг осойишталиги бузилаётганлигини, шунингдек, бу ҳолат фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётганлигини, шу сабабли ушбу психотроп моддани сотаётганларга ҳамда истеъмол қилиб келаётган фуқароларга нисбатан қонуний чора кўришлик, шунингдек, мазкур ҳудудга ички ишлар ходимларини бириктириб беришни сўрашди.

 

Жўрабек МАХСУДОВ,

Чилонзор туман адлия бўлими  бошлиғи

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг