Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда «паспорт столи» дам олиш кунлари ҳам ишлайди

Тошкентда «паспорт столи» дам олиш кунлари ҳам ишлайди

Фото: «Sputnik»

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича туман бўлимлари шанба ва якшанба кунлари ҳам ишлашини эслатиб ўтди.

Эндиликда мазкур бўлим учун шанба ва якшанба кунлари ҳам ш кунлари ҳисобланади. Улар соат эрталабки 8:00дан кечки 20:00га қадар ишлайди.

Бу ҳолат фуқароларнинг биометрик паспорт олиши учун вақтни қулайлаштириш учун қилинмоқда.

ИИББ 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб биометрик паспорти бўлмаган фуқароларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари ҳақиқий эмас деб топилишини эслатиб ўтган. 2020 йилнинг 1 январига қадар барча Ўзбекистон фуқароларида биометрик паспорт бўлиши лозим.

Шунингдек, якшанба кунлари Тошкент шаҳрида барча Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига паспорт ва виза режими бўйича исталган масалада мурожаат қилиш мумкин бўлади. Жумладан, хорижга чиқиш паспортини олиш, пропискага қўйиш, пропискадан чиқиш истагида бўлган фуқаролар ҳам ўзларининг дам олиш кунларида МвФРБ га мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг