Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари ҳамкорлигида конференция ўтказилди

Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари ҳамкорлигида конференция ўтказилди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳрида Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари уюшмаси «UTID» билан ҳамкорликда «Хорижий инвестиция ва мутахассисларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шароитлар яратишга қаратилган изчил ислоҳотлар» мавзусида конференция ташкил қилинди. Унда маҳллий ва халқаро экспертлар, хорижий бизнес-субъектлари вакиллари, вазирлик ва идоралар вакиллари қатнашдилар. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Конференцияда асосий эътибор мамлакатимизда хорижий инвестиция ва мутахассисларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шароитлар яратишга қаратилган янги қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятини тушунтиришга қаратилди. 

Мамлакатимизда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ иқтисодиётни либераллаштириш, давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини чеклаш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек ҳудудларда зарур инфратузилмани яратиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шунингдек, солиқ юкини камайтириш ва инвесторлар учун солиққа тортиш тизимини соддалаштиришга, соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлашга қаратилган солиқ сиёсати ва божхона-тариф жиҳатдан тартибга солишга қаратилган ислоҳотлар ҳам шулар жумласидандир.

Кейинги икки йил ичида тадбиркорлик ҳамда инвестиция соҳасини такомиллаштиришга қаратилган 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинди.

Хозирда барча қонун хужжатлари лойиҳалари Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим. Бу ҳам инвесторларга қонун ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши жараёнида ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади. 2030 йилга келиб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киришишга эришишни мақсад қилиб қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг