Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қозоғистонга қўшма саёҳатларни ривожлантириш бўйича роуд-шоу ўтказилди

Ўзбекистон ва Қозоғистонга қўшма саёҳатларни ривожлантириш бўйича роуд-шоу ўтказилди

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳокимияти ва Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси кўмагида 5 август куни Тошкент шаҳрида Қозоғистон Республикасида Ўзбекистон йили доирасида «Road Show» ўтказди. Бу Бу ҳақда Туризмини ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати вакили Шерзод Султонов маълумот берди.

Шунингдек, Буюк Ипак йўли кесимида Қозоғистон-Ўзбекиcтон қўшма турларини ривожлантириш, Туркистон, Самарқанд, Бухоро шаҳарларини бир йўналишга боғловчи туризм кластерини ташкил этишга доир масалалар муҳокама қилинди.

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

Ушбу тадбирдан мақсад Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳларни Туркистондаги, Туркистонга бораётган туристларни Ўзбекистондаги туризм объектларига йўналтиришни ҳамкорликда ташкил қилишдан иборатдир. Тадбир меҳмонлари мамлакатлар ўртасида сайёҳлик оқимини кўпайтиришга кўмаклашади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари сайёҳлик соҳаси вакилларини сайёҳлик хизматлари соҳасида ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш учун тўғридан-тўғри мулоқот ва янги бизнес алоқаларни ўрнатиш имкониятини беради», — деди Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти директори Исмат Нусуров.

Сайрам-Угам миллий паркидаги Экокемп вакили Алтинай Капалбаеванинг сўзларига кўра, икки вилоятга саёҳатни йўлга қўйишда виза билан боғлиқ муаммоларнинг оптимал ечимини топиш керак.

«Масалан, яқинда биз Ҳиндистондан меҳмонларни таклиф этмоқчимиз – уларга 5 кун Ўзбекистонга, 5 кун Қозоғистонга саёҳат қилишни таклиф қилмоқчимиз. Бир кемпингнинг ўзида 10 кун қолиш зерикарли бўлиши мумкин, лекин икки мамлакатга саёҳат ташкил қилинса, қизиқарлироқ бўлади. Виза билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин, албатта, чунки ҳиндларнинг Қозоғистонга виза олиш жараёни қийинроқ, Ўзбекистонда эса бу билан боғлиқ муаммолар йўқ, сизларда ҳатто транзит визани олиш ҳам қийинчилик туғдирмайди. Шу боис бир ташрифнинг ўзида икки мамлакатга саёҳат қилиш имконини берувчи ягона виза олиш имкони бўлса, мақсадга мувофиқ бўлар эди», — дейди у.

Шунингдек, B2B тадбири доирасида туризм соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, Ипак йўлида туризм маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва илгари суриш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмини шакллантириш юзасидан фикр алмашилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

Бундан ташқари, қозоғистонлик меҳмон дунёнинг ярмини кезиб чиққани ва Ўзбекистондаги озодаликдан ёқимли ҳайратга тушганини таъкидлади. «Ўзбекистонда ҳамма жой озода, сайёҳлар учун қулай ва асосийси, хавфсиз. Аслида сайёҳ учун хавфсизлик даражаси жуда муҳим. Шундай экан, сайёҳларга ҳам Ўзбекистонни, ҳам Туркистон вилоятини кўриш жуда ажойиб тажриба бўлар эди», — дейди Капалбаева.

Табир доирасида маълум қилинишича, яқин кунларда худди шундай роуд-шоулар Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳам бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг