Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «От спорти паради» муносабати билан транспорт воситалари ҳаракати чекланади

Тошкентда «От спорти паради» муносабати билан транспорт воситалари ҳаракати чекланади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

5 июль куни «От спорти паради»  ўтказилиши муносабати билан соат 19:00дан 21:00гача А.Темур шоҳ кўчасининг А.Темур ҳиёбони айланма йўлидаги қисмида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди. 

Шунингдек, 6 июль куни «Оммавий юриш марафони»ни ўтказилиши муносабати билан соат 07:00дан 08:00гача «Халқлар дўстлиги»  майдонидан И.Каримов кўчаси бўйлаб И.Каримов кўчаси ва Афросиёб кўчаси кесишмасигача, мазкур кесишмадан Олмазор кўчасининг Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасигача бўлган қисмида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг