Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда ўқийдиган қашқадарёлик талабалар учун муҳим янгилик

Тошкентда ўқийдиган қашқадарёлик талабалар учун муҳим янгилик

Фото: «Xabar.uz»

Маълумки, 16 мартдан республикамиз таълим муассасаларида машғулотлар тўхтатилди. Шу сабабли, уйга қайтишда йўлкира нархининг асоссиз ошириб юборилгани сабабли кўплаб талабалар қийналиб қолгани аниқ. 

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси пойтахтда қолган қашқадарёлик талаба ёшларни вилоятга қайтариш чораси кўрилишини маълум қилган. Бу иш мутлақо бепул амалга оширилади.

Бунинг учун талабалар 18 март куни соат 10:00 га қадар Тошкент шаҳридаги Талабалар шаҳарчасига етиб келиши сўралади. Шу жойнинг ўзида Қашқадарёга қайтиш учун транспорт воситалари қатнови ташкил этилади.

Аввалроқ, Истеъмолчилар федерацияси вилоятларга қатновчи таксичиларни инсофга чақирганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг