Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда машина сотиб бераман деб, фуқарони 5 минг «кўки»га туширган фирибгар ушланди

Тошкентда машина сотиб бераман деб, фуқарони 5 минг «кўки»га туширган фирибгар ушланди

Учтепа туманида машинани сотиб беришни ваъда қилиб фирибгарлик қилган шахсга нисбатан жиноий иш очилган.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, 10 ноябрь куни Учтепа тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 12 август куни 31 ёшли Бекзод Б. 20 ёшли Малика Ш.нинг ишончига кириб, унга «Жентра» русумли автомобилни сотишда кўмаклашишини ваъда қилган.

Машинани 11.000 АҚШ доллари эвазига сотган Бекзод, Маликага 6 000 АҚШ долларини бериб, қолган 5 000 долларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг