Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда интеллектуал ўйинлар бўйича III Евроосиё Кубоги бўлиб ўтди

Тошкентда интеллектуал ўйинлар бўйича III Евроосиё Кубоги бўлиб ўтди

Тошкентда 10-11 август кунлари Халқаро Шодиев фонди томонидан ташкил этилган интеллектуал ўйинлар бўйича III Евроосиё Кубоги бўлиб ўтди. Тадбир ўзида «Нима? Қаерда? Қачон?» машҳур ўйинининг спортверсиясини, «Своя игра» индивидуал мусобақаси ва «Ҳамса» жамоа викторинасини ўзида мужассам этган.

Мусобақада Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Германия, Латвия ва бошқа давлатлардан 28 та жамоа қатнашди. Бу нафақат интеллектуал мусобақалар учун майдон, балки халқаро миқёсда самарали тажриба алмашиш ва интеллектуал ўйин усталари билан янги ўйинчиларни танишиш имкониятига айланди.

Икки кун давом этган мусобақада энг кучли жамоалар ва фахрий ўрин соҳиблари аниқланди. Тадбирнинг асосий мусобақаси - «Нима? Қаерда? Қачон?» ўйини бўйича ғолиб ва​​кумуш медаль соҳиблари Ўзбекистон вакиллари бўлишди. Ян Садковский етакчилигидаги «Мистерия» жамоаси биринчиликни қўлга киритган бўлса, Абдулазиз Жалилов бошчилигидаги «КАД» жамоаси фахрий иккинчи ўринни эгаллади. «Своя игра» индивидуал турнирида латвиялик Максим Крайнов ғолиб деб топилган бўлса, «Ҳамса» викторинасида Максим Поташев бошчилигидаги «Афина» жамоаси ғалабани қўлга киритди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг