Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда автомобилларни дарахт остида қолдирмаслик тавсия қилинди

Тошкентда автомобилларни дарахт остида қолдирмаслик тавсия қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги автомобиль эгаларига мурожаат билан чиқиб, бугун, 2 июль куни пойтахтда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилиши сабабли машиналарни дарахт остида қолдирмасликни тавсия қилди.

Ҳаво ҳарорати кундузи +40...+42 даража иссиқ, кечаси +21...+23 даражада илиқ бўлиши кутилмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида шарқдан эсадиган шамол тезлиги сониясига 15—20 метрни, кучайганида эса сониясига 17—22 метргача етиши мумкин.

«Кучли шамол сизга ва яқинларингизга, мол-мулкингизга зарар етказмаслиги учун, бундай пайтда дарахтлар ва катта ҳажмдаги реклама банерлари остида юрманг ҳамда автомобилингизни ҳам дарахтлар тагида сақламанг», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг