Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда доимий пропискаси бўлмаганларга нисбатан чекловлар бекор бўлади

Тошкентда доимий пропискаси бўлмаганларга нисбатан чекловлар бекор бўлади

Фото: parliament.gov.uz

2018 йил 24 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда депутатлар мамлакат ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини, деярли ҳар бир даврада, ҳар куни муҳокама мавзуси бўладиган масалаларни кўриб чиқдилар.

Жумладан, Адлия вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Айни пайтда қонун ҳужжатларида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси бўлмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ушбу ҳудудларда яшаш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ қатор чекловлар мавжуд.

Мазкур чекловларга риоя этмаслик фуқаролар ва мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади. Ушбу қонун лойиҳаси бундай чекловларни бартараф этишга қаратилган бўлиб, фуқароларнинг иш танлаш, республика ҳудудида эркин ҳаракатланиш бўйича конституциявий ҳуқуқлари, паспорт, билим олиш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилди ва қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, эндиликда Тошкентда янги қурилган уйдан кўчмас мулк сотиб олганлар пропискага ўтиши мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг