Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда бедарак йўқолган қиз енгилтак аёллар орасидан топилди

Тошкентда бедарак йўқолган қиз енгилтак аёллар орасидан топилди

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 3 январь куни Мирзо Улуғбек тумани ИИБга 29 ёшли Салоҳиддин Б. мурожаат қилган. У ўз мурожаатида 21 ёшли синглиси Ҳолиса Б. уйдан чиқиб, бедарак йўқолганини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

ИИББ ходимлари 6 январь куни кечаси ўтказган профилактик тадбир давомида 13 нафар енгилтак турмуш тарзига берилган аёллар қўлга олинган ва шахсини аниқлаштириш жараёнида қариндошлари томонидан қидирилаётган Холиса Б. ҳам уларнинг орасида экани маълум бўлган. Қизнинг жойи ҳақида қариндошларига хабар берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг