Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Балли йигитлар» кўрик танлови бўлиб ўтди (фото)

Тошкентда «Балли йигитлар» кўрик танлови бўлиб ўтди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 12 январь куни Ёшлар ижодиёт саройида «Балли йигитлар» номли кўрик-танлов бўлиб ўтди.   

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ўтказилган танловда 1,2,3,4 босқич курсантлари ва муддатли ҳарбий хизматчилардан ташкил топган жамоалар 5 та шарт асосида беллашдилар.

Жамоалар ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий саводхонлиги, нотиқлик санъати, зукколиги, эпчиллиги, санъат борасидаги маҳорати, ноодатий вазиятларда тезкорликда тўғри қарор қабул қилиши бўйича баҳоланди.

Йигитларни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари малакали вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Шунингдек, тадбир давомида институт оркестр жамоаси, бадиий ҳаваскорлик ва жанговар ҳарбий санъат ҳаракатларини намойиш қилувчи жамоалар ўз чиқишлари билан байрам шукуҳини улашдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг