Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 14 ёшли бола ўзи билан саломлашмаган 22 ёшли йигитга пичоқ урди

Тошкентда 14 ёшли бола ўзи билан саломлашмаган 22 ёшли йигитга пичоқ урди

2021 йилнинг 1 май куни соат 23:30 ларда вояга етмаган 14 ёшли Х.Иззатилла Шайхонтоҳур тумани Илғор маҳалласида жойлашган «Авиачипта» биносининг орқа томонида 22 ёшли А.Орифжонни пичоқлади.

Бунга А.Орифжоннинг у билан икки кун олдин саломлашмагани сабаб бўлган. 14 ёшли йигит танишининг чап қўлтиқ соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Х.Иззатиллага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг