Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда «лирика» сотувчилар ечинтирилиб, самосуд қилинди (видео)

Тошкентда «лирика» сотувчилар ечинтирилиб, самосуд қилинди (видео)

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар прегабалин ва трамадол сотувчиларни ечинтириб, кечирим сўрашга мажбур қилгани акс этган ролик тарқалди. Бу ҳақда «Repost.uz»сайти хабар қилди.

Видеода аниқланишича, самосудни уюштирган йигитлар икки эркакни жамиятга қарши жиноятда айблаган. Жараён бошдан-оёқ видеога олинган, ечинтирилганларнинг бўйнида эса кечирим сўралган ёрлиқлар осиб қўйилган.

«Лирика» сотувчиларни Амир Темур хиёбонига олиб чиқиб, сазойи қилиш билан таҳдид этилган.

Аввалроқ, Тошкентда психотроп моддалар савдоси юзасидан 23 та жиноий иш очилгани хабар қилинган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг