Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида поезд ғилдираклари орасидан мариухана топилди

Тошкент вилоятида поезд ғилдираклари орасидан мариухана топилди

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида мамлакатимизга кириб келаётган юк поездидан марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Божхона ҳодимларининг ДХХ чегара қўшинлари вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида Тошкент тумани «Оқкўприк» темир йўл чегара станциясига қўшни мамлакатдан кириб келган юк поезди вагонларидан бирининг ғилдирак жуфтликлари орасида оғирлиги 371,55 граммни ташкил этувчи 2 дона ўрамда марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг