Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида ит уриштириш учун махсус жой ташкил қилганлар қўлга олинди

Тошкент вилоятида ит уриштириш учун махсус жой ташкил қилганлар қўлга олинди

Фото: Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати

Жорий йил 26 январь куни ИИВ ЖҚББ ва Зангиота туман ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.

Унда  29 ёшли Р.А. қонунга хилоф равишда  Зангиота туман Назарбек қўрғонида жойлашган қурилиши тамомланмаган уйда ит уриштириш учун махсус жой ташкил қилганлиги аниқланган. Шунингдек, 26 ёшли Д.Қ. 2000 АҚШ доллари ҳамда Р.А. 2.450 АҚШ доллари ва 500 минг сўм миқдоридаги пулларни тикиб, ўзларига тегишли бўлган «Питбуль» зотдор итлари уриштиришини ташкил қилишган, 49 ёшли А.Хни ҳакамлик қилиш учун жалб қилганлар.

Тадбир давомида А.Х. дан қўл тарозиси ва жами 4450 АҚШ доллари ва 500 минг сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Натижада Зангиота туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

А.Р.га нисбатан тегишли модда билан айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят қуроли сифатида фойдаланилган итлар ҳозирда туман ИИБ биносида сақланмоқда. Итларнинг келгусида сақлаш жойи ва уларнинг эгаларига нисбатан ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликлари учун жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда, дейилади Тергов департаменти хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг