Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилояти СЭОМ бош врачи ходимларни буралаб сўкди

Тошкент вилояти СЭОМ бош врачи ходимларни буралаб сўкди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Тиббиёт ходимларининг ҳақорат қилиниши бўйича расмий муносабат билдирилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи лавозимида ишлаётган Бахтиёр Болтабоевнинг ўз хизмат хонасида қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ҳеч қандай ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати кенг муҳокама қилинмоқда.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, СЭОМ тизимида меҳнат қилаётган кўп минг сонли тиббиёт соҳаси ходимлари, вилоят жамоатчилиги бу ҳолатдан ниҳоятда мутаассир бўлдик.

Мазкур видеоёзувдаги воқелик – раҳбар, тиббиёт соҳаси вакили учун шармандали ҳол. Ҳар қанақасига олганда ҳам ўз ходимларига бундай муомала кўрсатаётган раҳбарни умуман оқлаб, тушуниб бўлмайди, дейилади муносабатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг