Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Муллаханов Баҳодирбек Муллахонович

Муллаханов Баҳодирбек Муллахонович Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Баҳодирбек Муллахонов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси сифатида ишлаган.

Ҳакимов Шуҳрат Жўрабоевич

Ҳакимов Шуҳрат Жўрабоевич Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Шуҳрат Ҳакимов мазкур лавозимга ўтгунга қадар Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири вазифасида ишлаган.

Илҳомбой Худойбергенов

Полковник Илҳомбой Худойбергенов вилоят ҳокимининг ўринбосари – Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг