Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳрида контрафакт дисклар савдосига чек қўйилди

Тошкент шаҳрида контрафакт дисклар савдосига чек қўйилди

Фото: Тошкент шаҳар ДСБ матбуот хизмати

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган навбатдаги профилактик тадбирлар давомида Бектемир тумани «Қўйлиқ деҳқон бозори» ҳудудида фуқаро Эшонқул Дилмуродов (исм ва фамилиялар ўзгартирилган) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмасдан савдо фаолиятини амалга ошираётгани аниқланди. Натижада 287 дона умумий қиймати 1 млн. 435 минг сўмлик сифатсиз, лицензияланмаган, контрафакт DVD ва СD дисклар далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси хабар берди. 

Яна бир фуқаро Боймурат Эшматовнинг ҳам ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Ҳеч қандай ҳужжатсиз диск маҳсулотлари билан савдо қилаётган сохта тадбиркордан 263 дона, умумий қиймати 1 млн. 315 минг сўмлик маҳсулотлар далилий ашё сифатида олинди.

Яшнобод туманида ўтказилган профилактик тадбирларда фуқаро Неъматулла Болтаев томонидан «Авиасозлар деҳқон бозори» ёнида жами 350 дона умумий баҳоси 1 млн. 750 минг сўмлик контрафакт дисклар ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланди.

Ҳеч қандай ҳужжатларсиз савдо қилаётган яна бир фуқаро Салоҳиддин Розиқовдан умумий баҳоси 3 млн. 280 минг сўмлик 656 дона контрафакт диск маҳсулотлари вақтинча олиб қўйилди. Ушбу фуқаро ҳам ўз моддий манфаатини устун қўйиб, ноқонуний савдо фаолиятига вояга етмаган ёшларни жалб қилган. Яъни, эндигина 14 ёшга тўлган жиянининг қўлига китоб бериб, жамият ҳаётида илм олишдек муҳим вазифани бажаришга кўмаклашиш ўрнига контрафакт дисклар савдоси билан банд қилиб, чўнтакни тўлдириш билан овора бўлаётгани ачинарли ҳол, албатта.

Жорий йилнинг ўтган даврида давлат солиқ хизмати органлари томонидан республикамиз бўйлаб ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 260 ҳолатда 94 минг дона умумий қиймати 376 млн. сўмлик лицензияланмаган, контрафакт тарзда кўпайтирилган DVD ва СD дисклар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Қалбаки ва контрафакт маҳсулотлари савдосининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар Шайхонтоҳур туманида ҳам ўтказилди.

- «Эски жува деҳқон бозори» ҳудудида ўтказилган тадбирлар давомида 8 нафар фуқаро тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, улардан жами 1824 дона умумий қиймати 7 млн. 365 минг сўмлик DVD дисклар далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилди, - дейди Давлат солиқ қўмитаси давлат солиқ катта инспектори Жамшид Мамаражабов. – Бу ҳам етмаганидай, ушбу дисклар орқали тарқатилаётган видео ва аудио маҳсулотлар харидорга сотишдан аввал яна бир бор кўздан кечириб олиш учун сотувчида қурилмалар мавжуд эмаслиги ва бу эса улар сотаётган маҳсулотни фақат суратига қараб, ишончсиз маҳсулотларнинг харид қилинишига сабаб бўлмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг