Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар ИИББ изоҳи ёлғон бўлиб чиқди

Тошкент шаҳар ИИББ изоҳи ёлғон бўлиб чиқди

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг шу йил октябрь ойи бошида интернет тармоғида эркак кишининг қўлга олинишига оид лавҳа юзасидан берган изоҳи ёлғон бўлиб чиқди.

Тарқалган видеода бир неча нафар ИИБ ходимлари куппа-кундузи бир эркакка куч ишлатиб, қўлига кишан таққан ҳолда олиб кетишга уринганаётгани, бунга жавобан унинг «нима учун? нимага?» саволига орган ходимлари «борганда биласиз" мазмунидаги гапдан нарига ўтмагани англашиларди.

Лавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалгач, воқеа юзасидан изоҳ берган пойтахт ИИББ «...2 октябрь куни Миробод тумани ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан прокуратура органларининг қарорига кўра масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг раҳбари бўлмиш Сайидали М.нинг яшаш жойи аниқлагани»,  «...тезкор ходимлар ўзларини таништириб ва хизмат гувоҳномаларини кўрсатиб, Сайидали М.га туман прокуратурасига унга нисбатан келиб тушган ариза бўйича ҳолатни аниқлаш учун бориш кераклигини айтишгани»да у (М. Сайидали)  гўёки «... қочишга уриниб, фаол қаршилик кўрсатгани»  баён қилганди.

М. Сайидалининг вакиллари Тошкент шаҳар ИИББ изоҳини бутунлай инкор этиб, уни кўчада ҳеч қандай тушунтиришларсиз қўлига кишан таққан ҳолда машинага «босиб» кетиши ўзбошимчаликдан бошқа нарса эмас, дея баҳолашганди.

Пировардида,  ички ишлар органи ходимлари «ҳаддидан ошгани» маълум бўлди. «Xabar.uz» манбасига кўра, ҳолат юзасидан ўтказилган текширув натижасида Миробод тумани ИИО ФМБ ходимларига нисбатан мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (Жиноят кодексининг 206-моддаси)  аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг