Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ИИББ эркакларни фоҳишалар хизматидан фойдаланмасликка чақирди

Тошкент шаҳар ИИББ эркакларни фоҳишалар хизматидан фойдаланмасликка чақирди

Фото:Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларга фоҳишалар хизматидан фойдаланмаслик борасида мурожаат билан чиқди.

Маълум бўлишича, Чилонзор тумани 18 даҳасида яшовчи фуқаролардан ОАВга қилинган шикоят асосида 29 ноябрь куни тўрт нафар, 30 ноябр куни икки нафар қиз ушланган. Фуқаролар кўчадаги шовқин ва фоҳишалар юзасидан арз қилишган. Қоидабузарларга Маъмурий кодекснинг 190 ва 194 моддалари бўйича айблов қўйилган.

«Юртимиз эркакларини бундай хизматдан фойдаланмасликка чақирамиз, чунки талаб бор экан таклиф ҳам доим бўлади. Саломатлик, хавфсизлик, самимий ҳис-туйғулар, муҳаббат ва оилани танланг.

Тошкентнинг Чилонзор ва бошқа туманлари аҳолисини ишонтириб айтамизки, текшириш шу режимда давом этади» дейилади ИИББ хабарида.

Статистик маълумотларга кўра, жорий йилда 65 нафар қиз ҳисобга қўйилди, яна 826 қизга Маъмурий кодекснинг 190-моддаси бўйича баённома тузилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг