Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар ҳокимлигида тайинлов

Тошкент шаҳар ҳокимлигида тайинлов

Фото: «Xabar.uz»

2018 йил 24 май куни Ризашов Азамжан Маҳамаджанович Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар тарқатди.

Ризашов Азамжан Маҳамаджанович
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Бугунга қадар Ризашов Азамжан Ободонлаштириш бош бошқармаси Каналларни сақлаш, фойдаланиш, таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси бошлиқ ўринбосари лавозимида ишлаган.

А.Ризашов 1967 йил Ош вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. 1991 йил Тошкент автомобиль йўллар институти тамомлаган.

2002-2006-йилларда — Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси ўринбосари, 2006-2012-йилларда — Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси, 2012-2014-йилларда — «Махсустранс» корхонаси бош муҳандиси лавозимларида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг