Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пропискани қатъийлаштириш ҳақидаги қарор лойиҳаси муҳокамалар порталидан ўчирилди

Пропискани қатъийлаштириш ҳақидаги қарор лойиҳаси муҳокамалар порталидан ўчирилди

Фото:«UzNews.uz»

Куни кеча ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев «Халқ учун «меҳрибонлик». Яна ўша прописка балоси ҳақида» номли мақоласида «Давлат божи ставкаларининг 4-бандига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси хусусида ўз мулоҳазаларини билдирган эди.

Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулк 2 ёки ундан ортиқ шахс томонидан умумий мулк ҳуқуқи асосида сотиб олинган тақдирда, уларнинг ҳар бири белгиланган ставкада давлат божи тўлаши таклиф қилинганди.

Ҳуқуқшунос ўз «Telegram» каналида ёзишича, мазкур лойиҳа  порталдан олиб ташланган. 

«Пропискани қийинлаштириш ҳақидаги қарор лойиҳаси порталдан ўчириб ташланибди. Кечаги қизғин муҳокамалардан кейин, бир неча киши янги уй сотиб олиб, пропискага кирмоқчи бўлганларнинг ҲАР БИРИ давлат божини алоҳида тўлаши ҳақидаги Адлия вазирлиги эълон қилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси порталдан ўчириб ташланибди.

Қизиқ, ҳукуматдагилар халқни бундай қийнаш мумкин эмаслигини тушуниб етишдимикин ёки машҳур ўзбек фильмидаги каби «Кўрасизлар, ҳали биз қайтамиз, қўшин тортиб қайтамиз» дейишмоқчимикин, буниси менга қоронғу.

Нима бўлганда ҳам Сизларни ушбу кичик ғалаба билан табриклайман. Қонунлари устувор давлатга айланишда давом этайлик, илоҳим» деб ёзади Хушнудбек Худойбердиев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг