Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент пропискасини бекор қилиш таклифи берилди

Тошкент пропискасини бекор қилиш таклифи берилди

Фото: «Xabar.uz»

Фуқаролар томонидан кўтарилган таклиф, масала ва муаммоларга имкон қадар тезкорлик билан муносабат билдириш ва ҳал этиш учун, шунингдек уларнинг давлат органлари билан самарали мулоқот ўрнатиш механизмини яратиш мақсадида махсус «Jamoatchilik» онлайн-платформаси ишга туширилди.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва «Тараққиёт стратегияси» марказининг қўшма лойиҳаси асосида ташкил қилингин jamoatchilik.uz веб-сайти хизматларидан фойдаланиш барча учун очиқ ва бепул. Бу ерга қуйидаги хабар турларини юбориш мумкин:

  • қонунчилик, давлат ва ҳудудий дастурларни такомиллаштиришга оид таклифлар;
  • долзарб воқеалар (ҳодисалар) юзасидан тезкор хабарлар.

Тақдим этилган таклифлар сайтда эълон қилинади, барча жараёнлар кенг жамоатчилик учун очиқ бўлади. Ҳар бир таклиф масъул шахслар томонидан ўрганилиб, уларнинг натижалари жамоатчиликка эълон қилиб борилади.

Бундан ташқари, платформа долзарб масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида тадқиқотлар ва ижтимоий сўровлар ўтказади. Энг яхши таклиф муаллифлари ва муҳокамаларда фаол иштирок этганларни рағбатлантириш режалаштирилган. 


Қайд этиш керак, сайт ишга тушганига саноқли кун бўлган бўлса-да, унга ҳозиргача 179та таклиф ва 14та хабар келиб тушди. Фаол фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар турлича. Мисол учун, улар орасида Тошкент пропискасини бекор қилиш таклифи ҳам берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг