Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент метросига 14 та янги поезд олиб келинади

Тошкент метросига 14 та янги поезд олиб келинади

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти тизими такомиллаштирилиб, инфратузилмаси ривожлантирилади.

Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистоннинг 2022—2025 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида кўзда тутилган.

Маълум қилинишича, ерусти йўловчи ташиш транспорти йўналишлари тармоғи метрополитен билан интеграциялашади. Бу орқали жами 84 та, жумладан, 2022 йилда 14 та янги ҳаракат таркиби (метро поездлари) харид қилинади.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида ўзаро узвий боғланган барча транспорт турларини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилади. Бу орқали 673 дона электробус харид қилинади. 11 та магистрал, 14 та ҳалқа, 92 та боғловчи ва 42 та етказиб берувчи янги мунтазам автобус йўналиши тармоғи яратилади.

Аввалроқ, ушбу стратегияда маҳаллий авиапарвозлар сонини икки бараварга ошириш маълум қилинганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг