Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент метроси учун келтирилган янги вагонлар тақдимоти ўтказилди

Тошкент метроси учун келтирилган янги вагонлар тақдимоти ўтказилди

Фото: Railways.uz

31 август куни, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Тошкент метрополитени учун келтирилган янги поездларнинг тантанали тақдимоти ўтказилди.

Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг «Метровагонмаш»ида Тошкент метрополитени учун махсус ишлаб чиқарилган 20 та янги вагон 20 август куни Тошкентга юборилганди. Улардан 5 та метропоезд шакллантирилди.

Хабарда айтилишича, ушбу 5 та ҳаракат таркибларда созлаш ишлари якунлангач, Тошкент метрополитенининг энг гавжум ҳисобланган Чилонзор йўналишига қўйилади.

Янги вагонлар бир қатор техник имкониятлар ва афзалликларга эга:

- вагонлар орасидаги герметик «гармошка» кўринишидаги ўтиш жойлари йўловчилар учун поезднинг бошдан охиригача ўтиш имконини беради ва бу билан ҳаракат таркибининг сиғимини оширади;
- йўловчилар салони ҳар бир томонда тўрттадан бўлган автоматик ва икки қаватли эшиклар ўрнатилган. Эшиклар 12 фоизга кенгайтирилгани йўловчиларни тасодифан қисилиб қолишининг олди олинган;
- салондаги ҳароратни ўрнатилган кондиционер, иситиш ва шамоллатиш тизими таъминлаб туради. Шунингдек, шифтда махсус ҳимоя қутилари ичида жойлашган ва ҳавони ультрабинафша лампалар ёрдамида зарарсизлантириш тизими қўлланилган;
- ҳар бир вагон телеканаллар трансляцияси имкони билан бирга йўловчиларга замонавий маълумот узатиш тизими билан таъминланган;
- ҳар бир вагон видеокузатув тизими билан жиҳозланган, ҳар бир вагонда шифт камералари, шунингдек, шошилинч алоқа блоклари устида ҳам камералар мавжуд, ёнғинни автоматик пайқаш ва ўчириш тизими ҳам мавжуд;
- машинист кабинасида йўллар ҳамда ҳаракатланувчи состав вагонлари эшикларини видеокузатув тизими монитори жойлашган.

Йил охирига қадар, шартномага кўра, ушбу модификациядаги яна 20 та метровагонни Тошкентга етказиб бериш режалаштирилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг