Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент марказидаги баъзи кўчалар бир ойга ёпилади

Тошкент марказидаги баъзи кўчалар бир ойга ёпилади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Эртага, 13 декабрдан бошлаб Тошкентнинг баъзи кўчаларида автомобил қатнови тўхтатилади, деб хабар тарқатди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати. 

Қайд этилишича, автомобил ҳаракати чеклови айни дамда олиб борилаётган Янги йил айёмига тайёргарлик ва байрам тадбирлари билан боғлиқ.

Шу муносабат билан 13 декабрь куни соат 08:00 дан бошлаб 2020 йил 10 январь кунига қадар Истиқлол кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми ҳамда Зарафшон кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчасидан Истиқлол кўчасигача бўлган қисмларида ҳаракат тўхтатилади.

Ҳокимлик келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг