Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент ҳаво муҳитида зарарли моддалар йиғилди

Тошкент ҳаво муҳитида зарарли моддалар йиғилди

Фото: Xabar.uz

7 ноябр ва 8 ноябр тонгида Тошкент шаҳридаги метеорологик шароитлар шаҳарнинг ҳаво муҳитида бир оз зарарли моддалар йиғилишига имконият яратди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бериб ўтган.

Стационар постларнинг кузатув маълумотларига кўра қуйидаги туманларда ҳавонинг ифлосланиши бир марталик максимал рухсат этилган меъёр (РЭМ б.м.) дан ортгани қайд этилган.

Азот диоксиди бўйича:
Чилонзор туманида РЭМ б.м. дан юқори 1 ҳолат кузатилди.

Бошқа туманларда олинган маълумотлар бўйича зарарли моддалар миқдори рухсат этилган меъёр (РЭМ б.м.)дан юқори бўлгани кузатилмади.

12 ноябрь ва 13 ноябрь тонгида Тошкент шаҳрининг об-ҳаво шароити шаҳар ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг сақланиб туришига имконият яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг