Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент ҳарбий округи қўшинлари юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирилди

Тошкент ҳарбий округи қўшинлари юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 24 апрель куни тонгда берилган сигнал бўйича Тошкент ҳарбий округи ҳудудида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалар юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига кўра, Қуролли Кучлар бош штаби ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳамкорлигидаги ўқув дастурига кўра, 24–25 апрель кунлари Тошкент вилоятининг чегара ҳудудларида навбатдаги ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқувлари бўлиб бўлиб ўтади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Қуролли Кучлар куч тузилмалари ҳамкорлигида ташкил этилган тактик ўқувларга жами 500 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар, 100 дан ортиқ ҳарбий техника, шунингдек, Ҳаво хужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий хаво кучларининг вертолёт авиациясидан 4 та учиш аппарати жалб этилган.

Куннинг иккинчи ярмида Мудофаа вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмалари билан биргаликда ноқонуний қуролланган шартли жангарилар тўдасини йўқ қилиш операцияси ўтказилди.

Caption

Амалий машғулотлар ҳарбий бошқарув органлари ўртасида жипсликни таъминлаш, қўшинлар, штаб ва қўмондонлик таркибида амалий кўникмаларни янада шакллантиришдан иборат.

Ҳамкорликдаги машқларнинг 2-босқичи эртага, 25 апрель куни Чирчиқ дала ўқув майдонида давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг