Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент фармацевтика институти ректори вафот этди

Тошкент фармацевтика институти ректори вафот этди

Фото: ССВ матбуот котиби

Тошкент фармацевтика институти ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Иброҳим Олимжонов 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев хабар берди.

И.Олимжонов 1959 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 1982 йилда Ўрта Осиё педиатрия тиббиёт (ҳозирги Тошкент педиатрия тиббиёт институти) институтини тамомлаб, Андижон шаҳри 2-болалар шифохонаси врач интерни, ординатори, даволаш ишлари бўйича врач ўринбосари, кейинчалик Андижон давлат тиббиёт институти кафедра ассистенти, доценти ва кафедра мудири лавозимларида фаолият юритган.

У 2012—2018 йилларда Тошкент фармацевтика институтининг ўқув ишлари бўйича проректори ва ректори лавозимида ишлаган. И.Олимжонов 2018 йилдан буён мазкур институт ректори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг