Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент архитектура-қурилиш институти томи қулаб тушиши юзасидан изоҳ берилди

Тошкент архитектура-қурилиш институти томи қулаб тушиши юзасидан изоҳ берилди

Скриншот: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда Тошкент архитектура-қурилиш институтига тегишли бино томи қулагани видеоси тарқалган эди. 

Кейинчалик берилган хабарларга кўра, мазкур воқеага 24 январь куни кузатилган зилзила туртки бўлган. Институт расмий сайтида мазкур воқеага берилган изоҳ пайдо бўлди. 

Унга кўра, «Шайхонтоҳур тумани, Пахтакор кўчаси 3-уйда жойлашган ушбу бино 1950 йилда қурилган. Капитал таъмирга муҳтож мазкур бинонинг 3-қаватидаги 310–аудитория шифти осилиб қолганлиги сабабли 2019 йилнинг октябрь ойидаёқ ёпиб қўйилган. 2020 йил 24 январь куни кундузи эса ер силкиниши оқибатида хона шифтининг 5 квадрат метри кўчиб тушган.

Мазкур бино президент қарорига асосан капитал таъмирлаш манзилли дастурига киритилган. Ушбу бинодаги ўқув жараёнларини Юнусобод туманидаги Машинасозлик касб-ҳунар коллежи биносида давом эттириш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Олий таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ишчи гуруҳи тузилди, воқеа жойига борилиб, вазиятни ўрганган ҳолда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда».

ФВВ хабарига кўра, кеча Тожикистон ҳудудида (Тошкентдан 317 км узоқликда) 5,5 магнитудалик зилзила содир бўлди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг